Ғарб давлатлари ваҳима ичида қолган – Эрдўған
World
−
08 September 2022 16456 1 minute
Ғарб давлатлари қиш арафасида нархларнинг кўтарилиши мумкинлигидан хавотирга тушиб қолган. Бу ҳақда Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Хорватияда бўлиб ўтган матбуот анжуманида айтди.
“Энергетика инқирози мавзуси бор, нархлар кўтарилмоқда. Энди Ғарб бу қишни қандай ўтказишни ўйлаб, ваҳима ичида қолган”, дейди Эрдўған.
У оқилона қадамлар ёрдамида мамлакатларнинг бу синовлардан омон қолишига умид билдирган. Бироқ Президент қандай қадамлар ҳақида гапираётганини аниқ айтмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Туркия Президенти Ғарб давлатлари Россиянинг Украинадаги уруши бўйича нотўғри позицияни эгаллаганини айтганди.
Фарангиз Салимова
Live
AllSariosiyoda terroristik guruh ushlandi
08 August