Ғарб бизни алдади – Патрушев
Олам
−
16 Февраль 2023
22475Ғарб давлатлари Москва билан шериклик муносабатларини ривожлантириш бўйича келишувларни бажармоқчи эмас, улар фақат Россиянинг қулашини орзу қилмоқда. Бу ҳақда Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев Челябинскда миллий хавфсизликка бағишланган йиғилишда сўз очди.
У ўтган йиллар давомида Ғарб давлатлари раҳбарлари Россия билан ҳамкорликни ривожлантириш учун оғзаки ваъдалар бергани ёки турли ҳужжатларни имзолаганига эътибор қаратди.
“Аммо, баъзи Ғарб раҳбарларининг сўнгги баёнотлари кўрсатганидек, улар фақат ўзларининг ғаразли мақсадларини кўзлаб, бизни атайлаб алдашди. Улар эришилган келишувларни амалга оширишни ният қилишмаган ва амалга оширишни ҳам ният қилмаяптилар ҳам. Улар Россиянинг қулашини орзу қилган ва ҳозир ҳам орзу қилишда давом этмоқда”, дейди Патрушев.
Унинг эслатишича, Ғарб давлатлари НАТОнинг Шарққа кенгайтирилмаслиги ҳақида гапирган, бироқ ҳарбий инфратузилмани Россия чегараларига яқинлаштиришган.
“Улар амалга оширишни режалаштирмаган Минск келишувларини имзоладилар. Ва 2014 йилдан бошлаб улар Украинани Россия билан урушга тайёрлаб, уни НАТО манфаатларига тўлиқ бўйсунувчи, Россияга қарши ҳарбийлашган давлатга айлантирдилар”, дейди у.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь