“Ғарб билан мулоқотга тайёрмиз”. Эрон Президенти Россиянинг Украинадаги ҳаракатларини қўлламаслигини айтди

Олам

image

Эрон Президенти Масъуд Пезешкиён БМТ Бош ассамблеяси чоғида Европа давлатлари ва АҚШ вакиллари билан Украинадаги вазиятни муҳокама қилишга тайёр эканини айтди. Бу ҳақда у бугун, 23 сентябрь куни журналистлар иштирокидаги давра суҳбатида Украина инқирозини изоҳлаётганида сўз очди.

“Биз европаликлар ва америкаликлар билан музокаралар столига ўтиришга тайёрмиз. Биз ҳеч қачон Украина ҳудудига тажовуз қилишни маъқуллаганимиз йўқ. Биз ҳар бир давлатнинг чегараларини ҳурмат қилишимиз керак”, деди у.

Пезешкиён Украинадаги можарони “мулоқот йўли билан” ҳал қилишига ишонишини айтди.

“Agence France-Presse” агентлиги маълумотларига кўра, Эрон Президенти Ғарб давлатларининг Эрон Россияга қурол етказиб бериши ҳақидаги даъволарини ҳам яна бир бор рад этган.

Москва ва Теҳрон Украинада фойдаланиш учун Эрон қуролларининг Россия етказиб бериш версияларини бир неча бор рад этган.

Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи 11 сентябрь куни Эрон Россияга ҳеч қандай баллистик ракеталар етказиб бермагани, АҚШ ва Европа ишончсиз маълумотларга таянаётганини айтган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Эрон Президенти Масъуд Пезешкиён Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Сергей Шойгуни қабул қилган ва улар икки томонлама келишувларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Эрон БМТ Украина Масъуд Пезешкиён

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг