Гар ниқобинг бўлмаса... Бошқа мамлакатларда ниқобга оид талаблар Ўзбекистондагидек жиддийми?

Бу қизиқ

image

Хабарингиз бор, Ўзбекистонда коронавирус инфекциясининг кенг миқёсда тарқалиб кетишига йўл қўймаслик учун Республика махсус комиссияси қарори билан жорий йилнинг 25 март куни соат 06:00 дан бошлаб Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказларида, жамоат жойларида шахсий ҳимоя воситалари (ниқоб)сиз бўлган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробари миқдорида, мазкур ҳолат яна қайтариладиган бўлса – базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баробари миқдорида жарима қўлланилиши белгиланди. Ўзбекистонда коронавирус пандемияси даврида карантин қоидаларига сўзсиз риоя қилиш масаласи кун тартибида турибди. Ҳукумат чораларни кун сайин жиддийлаштириб бормоқда. 

Хўш, айни вақтда бошқа мамлакатда ниқоб тақишга қанчалик жиддий эътибор қаратилмоқда? Европа мамлакатларидан тортиб, океан ортида ниқоб қанчалик муҳим? 

Канадада Ҳукумат ниқобларни инфекция тарқалишига қарши кураш учун “мажбурий шартлардан” бири сифатида тавсия қилмоқда.

Бугун коронавирусга чалинганлар бўйича энг юқори поғонадан ўрин олган АҚШда эса ҳамма юзини беркитиши керак. Масалан, уйдан чиқаётганда матодан тикилган ниқоб билан.

Таиланд Ҳукумат кўчада ниқоб тақиб юришни тавсия қилмоқда, холос.

Коронавирусга доялик қилган Хитойнинг аксарият шаҳарларида ниқоб тақиш шарт. Ҳатто, бир неча бор давлат раҳбарияти ҳам халқ кўз ўнгида ниқобда намоён бўлди. 

Карантин қоидаларига риоя қилинишини куч ишлатиш орқали таъминлаётган Ҳиндистонда Соғлиқни сақлаш вазирлиги “ҳамма ниқоб тақиши шарт эмаслигини” маълум қилган.

Сингапур Соғлиқни сақлаш вазирлиги қўлланмасида эса шундай ёзилган: шамоллаш аломатлари бўлган тақдирда ниқоб тақиб, шифокорга мурожаат қилиш керак.

Австралия расмийларига кўра, ниқоб касал кишиларга бошқалар ва тиббиёт ходимлари олдида йўталмасликлари учун керак.

Австрияда эса ниқоб фақат “супермаркетларга борганда мажбурий”.

Коронавирусга чалинганлар 7 693 нафарни ташкил этаётган Швецияда ҳар бир киши ниқоб тақиш ёки тақмасликни ўзи ҳал қилади. 

Коронавирус тарқалиши бюўйича дунёда тўртинчи поғонада бораётган Францияда барча ниқоб захиралари шифокорлар ва коронавирус билан касалланганлар учун деб белгиланган. 

Ирландия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қайд этишича, “башарти касал бўлмасангиз, тиббий ниқоблар фойдаси даргумон”.

Аввал бошданоқ коронавирусга жиддий эътибор қилмаган Буюк Британияда ниқобга ҳам панжа ортидан қарамоқда. Қиролликнинг фикрича, чора мажбурий, аммо ҳукуматнинг унинг самарали эканига асосли далиллари йўқ. Айни вақтда мамлакатда 55 957 киши коронавирусга чалинган.

Чехия, Словакия, Босния ва Герцеговина – Ниқоб кўчада мажбурий.

Германия эндигина кўчада ниқобдан фойдаланишни мажбурий чора сифатида кўриб чиқмоқда.

Италияда ниқоб – “ижтимоий мажбурият” сифатида қабул қилинган.

Туркия – аҳоли ниқобни одам гавжум жойда, жумладан, дўкон ва иш жойида тақиб юриши шарт. Шу билан бирга ниқоблар уларга бепул тарқатилади. Уни сотиш тақиқланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ниқоб

Баҳолаганлар

212

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made