Ғаниевдан Қодировнинг юзига тарсаки: “Аҳмоқ одамлар ҳам депутат бўлиши мумкин”
Жамият
−
22 Июль 2023
28423Аҳмоқ одамлар ҳам депутат бўлиши мумкин, лекин бу ҳамма депутат аҳмоқлигини англатмагандек. Бу сўзларни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниев бугун, 22 июль куни Twitter’даги саҳифасида ёзиб қолдирди.
Айни вақтда унинг ушбу гаплари тармоқда трендга чиқиб, депутат – “Миллий тикланиш” демократик партияси раиси Алишер Қодировнинг камбағалларга қарата айтган гапларига жавоб сифатида талқин қилинмоқда.
“Нобель совриндорлари А.Банержи ва Э.Дюфлонинг (“Poor Economics") фикрича, одамлар меҳнат қилмагани учун эмас, балки кўп ҳолларда “камбағаллик қопқони” (очлик, касаллик, ишсизлик, таълим ололмаслик)га тушиб қолиши ортидан қашшоқликдан чиқолмайди.
Тўғри, илми, ҳунари йўқ, дангаса одам камбағал бўлиши мумкин. Лекин бу ҳамма камбағал шундай дегани эмас. Худди аҳмоқ одамлар ҳам депутат бўлиши мумкин, лекин бу ҳамма депутат аҳмоқлигини англатмагандек”, дейди Ғаниев.
Эслатиб ўтамиз, Алишер Қодиров Telegram’даги каналида камбағаллик – мағлубиятга розилик, деб ўйлашини айтган.
“Ким камбағал бўлади? Биринчи навбатда ҳаракати йўқ, илми йўқ, ҳунари йўқ одам камбағал бўлади! Кимдир ҳаёти давомида имконият изласа, кимдир айбдор излайди”, дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерининг ўринбосари Қодиров.
Унга кўра, давлат қанча ҳаракат қилмасин, мағлублар камбағал бўлиб қолаверади.
LiveБарчаси