Гандбол. Норвегия Жаҳон чемпионлигини қўлга киритди 

Спорт

gandbol

Кеча, 19 декабрь куни Испанияда аёллар ўртасида гандбол бўйича Жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Унда Норвегия терма жамоаси ўз тарихида тўртинчи бор олтин медалга сазовор бўлди.

Ҳал қилувчи беллашувда скандинавияликларга Токио Олимпиадаси чемпиони Франция терма жамоаси рақиблик қилди. Норвегияликларнинг устунлигида ўтган баҳс 29:22 ҳисоби билан якунланди. Учинчи ўрин учун кечган курашда эса Дания Испания устидан 35:28 ҳисобида ғалаба қозонди.

Энг яхши ўйинчи: Кар Братсет Дели (Норвегия)
Энг яхши тўпурар: Натали Хагман (Швеция) – 71 гол;
Энг яхши дарвозабон: Альтея Рейнхард (Дания) – 71 (сейв) / 141 (зарба);
Энг яхши плеймейкер: Патрисиа Коваш (Австрия) – 46 голли узатма;
Энг яхши блогчи: Лайн Хаугстед (Дания) – 19 зарба.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил Японияда ўтган дунё биринчилигида Нидерландия терма жамоаси ғолиб бўлган эди. Норвегия эса 4-ўрин билан кифояланган.

Маълумот учун, ушбу Жаҳон чемпионатида ўз тарихида иккинчи бор Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ҳам иштирок этди. Зафар Азимов шогирдлари мусобақани 30-ўринда якунлаган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Франция Испания Норвегия Дания

Баҳолаганлар

4

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг