Ганалик 533 нафар ҳамкасбига коронавирус юқтирди
Олам
−
11 Май 2020
3945Гананинг Тема шаҳрида жойлашган балиқни қайта ишлаш заводи ишчиси 533 ҳамкасбини коронавирус билан зарарлади. Бу ҳақда мамлакат Президент Нана Акуфо-Аддо маълум қилди.
“Бир нафар одам 533 ишчининг барчасига инфекция юқтирган”, деди у.
Президентнинг қўшимча қилишича, барчада коронавирусга тест ўтказиш инфекцияни йўқ қилишнинг “энг ишончли усули”.
Айни пайтда Ганада 4 263 кишида коронавирус аниқланган. Беморларнинг 22 нафари вафот этган бўлса, 378 киши соғайган.
LiveБарчаси