Гана Жаҳон чемпионатига йўл олди

Спорт

image

Кеча, 12 октябрь куни Гана миллий терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионатига иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Гана “И” гуруҳдаги сўнгги учрашувда Комор оролларига қарши учрашувдаги ғалаба билан мундиал йўлланмасини кафолатлади.

2010 йилги мундиалнинг чорак финалчи иштирокчиси энди келаси йили АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган мусобақада Жазоир, Миср, Марокаш ва Тунис билан бир қаторда қатнашади. Гана “И” гуруҳдаги сўнгги учрашувда Комор оролларига қарши Accra Sports Stadium'да майдонга тушди. Учрашувда ғалаба ёки дуранг натижа Ганага мундиал йўлланмасини кафолатлаш учун етарли эди. “Тоттенхэм” ҳужумчиси Муҳаммад Кудус учрашувнинг 47-дақиқасида ягона голни киритиб, жамоасига муҳим ғалаба келтирди. 

Саралаш қоидаларига кўра, тўққизта гуруҳ ғолиби автоматик тарзда Жаҳон чемпионатига йўлланма олади. Тўртта энг яхши иккинчи ўрин эгалари эса ноябрь ойида ўтадиган мини-турнирда иштирок этиб, FIFA нинг плей-офф босқичига чиқиш учун курашади. Бу босқичда ғолиб жамоа Осиё, CONCACAF, Жанубий Америка ва Океаниядан келган рақиблар билан баҳс олиб боради.

Шу билан бирга, бошқа гуруҳларда ҳам муҳим натижалар қайд этилди. “А” гуруҳида Мисрдан кейин иккинчи ўринни олган Буркина-Фасо Эфиопияни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Миср эса Гвинея-Бисауни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. “Э” гуруҳида эса Нигер Замбияни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, иккинчи поғонани эгаллади.

Эслатиб ўтамиз, Гана терма жамоаси Жаҳон чемпионатига чиққан 5- Африка жамоасига айланди. Аввалроқ Жазоир терма жамоаси ҳам 12 йиллик танаффусдан сўнг мундиал йўлланмасини қўлга киритган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Жаҳон чемпионати Гана Муҳаммад Кудус

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг