“Ғам Instagram'да эмас, қалбда бўлиши керак.” Алла Пугачёва Москвадаги теракт ҳақида

Маданият-санъат

image

Бугун, 28 март куни рус примадоннаси, қўшиқчи Алла Пугачёва Москва яқинидаги "Крокус" концерт залида содир этилган теракт ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда у ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.  

Пугачёва киноя аралаш: “Ғам Instagram'да эмас, қалбда бўлиши керак, омин”, деб ёзган.

Маълумот учун, бир кун аввал Пугачёва асли тожикистонлик хонанда Манижанинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасига қолдирган изоҳи туфайли танқид қилинган эди. У Манижанинг "Крокус"даги теракт муносабати билан ёзилган видеомурожаати остида "Кечир", деб ёзганди. 

Эслатиб ўтамиз, Манижа Москвадаги терактдан сўз очиб, калтак марказий осиёликлар бошида синаётганлигидан хавотир билдирганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг