Алла Пугачёванинг қасри “хорижий агентлар” учун қамоқхонага айлантирилади 

Олам

image

Россиялик қўшиқчи Алла Пугачёванинг қасрини сотиб олган мусиқачи, шоир, хонанда, шоумен Стас Барецкий у ерда “хорижий агентлар” рўйхатига киритилган санъаткорлар учун шахсий қамоқхона очишга қарор қилди. Бу ҳақда у “News.ru” нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

Барецкийнинг сўзларига кўра, қасрдаги бинолар худди қамоқхонани эслатади. Бинода кўплаб узун йўлаклар, уларнинг икки ён томонида хоналар бор. У ерда “хорижий агентлар” ватанпарварлик руҳидаги қўшиқлар куйлаб, саҳна кўринишларини намойиш этади. 

“Хусусий армиямиз бор, нега энди хусусий қамоқхона бўлмасин? Биз айбланувчиларни жазоламаймиз, балки қайта тарбиялаймиз. “Хорижий агент” бўлган санъаткорлар ватанга муҳаббат ҳақида китоблар ўқиб, ватанпарварлик билан шуғулланади”, дейди Барецкий.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ айрим нашрлар Россия Федерацияси Бош прокуратураси Адлия вазирлигига қўшиқчи, рус примадоннаси Алла Пугачёвани “хорижий агент” сифатида тан олиш бўйича сўров юборганини маълум қилинганди.

Райҳона Улканбаева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

қамоқхона Алла Пугачёва хорижий агентлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг