Соғлом, мияси бутун одам Россияга қайтмайди – Пугачёва танқидларга жавоб берди
Маданият-санъат
−
06 Март
12684Бугун, 6 март куни россиялик қўшиқчи Алла Пугачёва актёр ва продюсер Стас Михайловнинг танқидларига жавоб берди. Бу ҳақда у ўзининг Instagram'даги саҳифасида видео жойлади.
Маълум бўлишича, рус примадоннаси Михайловнинг мамлакатни тарк этган машҳурлар "ҳали тиз чўкади" қабилидаги сўзларига кулиб, муносабат билдирган.
"Стасик Михайлов, сизга нима бўлди? Бу мен, овозсиз қўшиқчи, кекса Алла Пугачёваман. Ҳа, мен сизнинг олдингизда тиз чўккан бўлардим, лекин оёқларим оғрийди. Россиядан кетган соғлом, мияси бутун одам у ерга яна қайтиб бормайди. Давринг келганда давронингни суриб, пул ишлаб ол”, деган у видеотасвирда.
Маълумот учун, аввалроқ Михайлов ватанини қоралаётган ҳамкасблари чегарадан чиқиб кетаётганини айтиб, Пугачёвага ҳам ишора қилганди. Актёр Россия уларни машҳур қилганини таъкидлаб, улар ҳали тиз чўкиб келиб, Россиянинг "оёғини ўпиши” ҳақида гапирганди.
Улканбаева Райҳона
LiveБарчаси