Калтак марказий осиёликлар бошида синяпти – Манижа Москвадаги теракт ҳақида

Маданият-санъат

image

Россиялик қўшиқчи Манижа Сангин Москва яқинидаги "Крокус Сити Ҳолл" концерт залида содир бўлган терактнинг оқибатидан нафақат тожикистонликлар, балки бутун Марказий Осиё аҳолиси жабр кўришидан қўрқишини айтди. У ўз Instagram саҳифасига бу ҳақдаги видеосини жойлади.

"Мен ҳар ёзни Душанбеда бувим билан ўтказардим. Бу менинг ҳаётимдаги энг яхши дамлар эди. Бувим менга кўп нарсани ўргатди: фақат товоқнинг ўзингга қараган томонидан овқатлан, дерди у. Гап шундаки, тожиклар бир товоқдан палов ейишни хуш кўради. Бу иборанинг фалсафаси ҳам бор: камтар бўл ва тақдир сенга берганига рози бўл, деган.

Бугун бувимнинг ўлганига 14 йил бўлди. Охирги бир неча йил давомида мен у биз кўраётган воқеаларни кўрмаганидан хурсанд бўлдим. Теракт туфайли тожиклар ва Марказий Осиёнинг барча аҳолиси бошига тушадиган қийинчиликлар унга таъсир қилмаслигидан ҳам хурсандман", дейди “Евронигоҳ-2021” (“Eurovision-2021”) қўшиқлар танлови иштирокчиси.

Маълумот учун, "Крокус"га қилинган ҳужумдан сўнг хонанда ҳалок бўлганларнинг яқинлари ва қурбонларига ҳамдардлик билдирган постини эълон қилди. Манижа асос солган "Silsila" муҳожирларга ёрдам жамғармаси теракт билан боғлиқ ҳолда текин ёрдам кўрсатувчи психологлар гуруҳини очди.


Мақола муаллифи

Теглар

мурожаат тожикистонлик қўшиқчи Манижа Россия теракти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг