Galaxy телефонларида “жосуслик иловаси” аниқланди

Олам

image

Samsung компаниясининг Galaxy А ва М сериясининг арзонроқ моделларида олдиндан ўрнатилган AppCloud номли исроиллик дастурчилар томонидан ишлаб чиқилган илова жиддий хавотирларга сабаб бўлмоқда. Бу ҳақда “Phone Arena” хабар берди.

Маълумотларга кўра, AppCloud Исроилда ишлаб чиқилган бўлиб, у кузатув функцияларига эга бўлиши мумкин. Текширувлар дастур операцион тизимга чуқур интеграцияланганини ва уни тўлиқ ўчириб ташлашнинг имкони йўқлигини кўрсатган.

Ҳатто AppCloud вақтинча ўчириб қўйилганда ҳам қурилмада қолади, тизим янгиланишларидан кейин яна фаоллашади ва фойдаланувчига сездирмасдан қўшимча иловаларни ўрнатиши мумкин.

Мутахассисларнинг фикрича, бу каби яширин фаолият “махфийликка бевосита таҳдид” ҳисобланади. AppCloud'нинг фойдаланувчи назоратисиз ишлаши уни оддий ва кераксиз дастурлардан кўра хавфлироқ ҳолга келтирмоқда.

Samsung эса ҳозирча бу масала юзасидан расмий изоҳ бермаган.

Мазкур вазият шуни кўрсатмоқдаки, айрим Samsung фойдаланувчилари AppCloud орқали яширин кузатув остида қолиши мумкин. Бу эса қурилма эгаларининг шахсий маълумотлари ва телефонидаги фаолияти хавфсизлиги борасида жиддий саволларни юзага чиқармоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Samsung нархларни 60 фоизгача ошириши ҳақида хабар берилганди.

Комила Қобилова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Samsung Galaxy А AppCloud Galaxy M

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг