Гаитида жиноий гуруҳлар Президент саройига ҳужум қилди
Олам
−
09 Март
5138Гаитида қуролли бандит гуруҳлари ҳукумат бинолари, полиция идоралари, Ички ишлар вазирлиги ва пойтахт Порт-о-Пренсдаги мамлакат Президенти саройига ҳужум қилди. Бу ҳақда CNN хабар берди.
Маълумотларга кўра, ҳужум мувофиқлаштирилган ва тезкор бўлган. Турли ҳукумат бинолари ва полиция бўлимларига бир вақтнинг ўзида ҳужум уюштирилган. Бутун шаҳарда отишма овозлари эшитилган.
“Биз вазиятни имкон қадар тезроқ назоратга олишга интиляпмиз ҳамда барча имкониятларимизни ишга солдик”, дейди CNN манбаси.
ABC манбасининг айтишича, ҳужумчилар ҳозирда чекинган.
Дастлабки маълумотларга кўра, 10 дан ортиқ бандит йўқ қилинган. Полиция қурбонлари ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
Эслатиб ўтамиз, Гаити Бош вазири Ариэль Анри йўқлигида “Барбекю” лақабли собиқ полициячи Жимми Шеризье унга қарши уруш эълон қилганди. 2 март куни тўдалар Порт-о-Пренсдаги бир неча полиция бўлимлари ҳамда иккита қамоқхонага ҳужум қилди, улардан бир неча минг маҳбус озод қилинди.
Шундан сўнг, ҳукумат фавқулодда ҳолат ва комендантлик соати эълон қилди. Ушбу фавқулодда ҳолат ва комендантлик соати бугун 3 апрелгача узайтирилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь