Гаити Президентини ўлдиришни буюрган шахснинг лақаби ошкор бўлди
Олам
−
10 Июль 2021
10897Гаити Президенти Жовенель Моизнинг ўлдирилишида гумон қилиниб ҳибсга олинган асли гаитилик Америка фуқаролари суиқасд ташкилотчиси “Майк” лақабли чет эл фуқароси бўлганини айтди. Бу ҳақда “The New York Times” хабар бермоқда.
Ҳибсга олинган Жеймс Солаж ва Жозеф Венсаннинг таъкидлашича, улар фақат Моизнинг ҳужумчилари учун таржимон вазифасини бажарган. Суиқасд пайтида уларнинг ўзи уйда бўлмаган.
Ҳибсга олинган “таржимонлар” ишини кўриб чиққан судья Клемент Ноэлнинг сўзларига кўра, Солаж ва Венсан суиқасд уюштиришни режалаштириш учун Президент қароргоҳига ҳужум қилган отряд аъзолари билан учрашган. Учрашувда асосий мақсад Моизни ўлдириш эмас, балки уни Миллий саройга — Гаити Президентининг расмий қароргоҳига етказиш эканлиги таъкидланган.
Судья Ноэль шунингдек, икки колумбиялик ҳалок бўлган полиция билан отишмадан сўнг америкаликлар дарҳол ҳибсга олинганини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, Гаити Президенти 7 июлга ўтар кечаси шахсий қароргоҳига қилинган ҳужумда ўлдирилди. Ҳужумда унинг рафиқаси Мартин Моиз ҳам жароҳат олди. Кейинчалик унинг ўлими тўғрисида маълумотлар пайдо бўлди, аммо Гаитининг Доминикан Республикасидаги элчихонаси бу хабарларни рад этди.
Кейинчалик, Гаитининг АҚШдаги элчиси Бокчит Эдмонд Республиканинг биринчи хоними Мартин Моиз даволаниш учун Майамига олиб борилишини маълум қилди.
Маълумот ўрнида, Гаити Сенати (парламентнинг юқори палатаси) ўз спикери Жозеф Ламберни Республиканинг муваққат Президенти деб эълон қилган.
LiveБарчаси