G7 ТИВ раҳбарлари марказий осиёлик мавқедошлари билан музокара ўтказади

Олам

image

Япония Ташқи ишлар вазири Ёко Камикава 7-8 ноябрь кунлари Токиода бўлиб ўтадиган G7 давлатлари Ташқи ишлар вазирларининг учрашуви доирасида Марказий Осиёдаги мавқедошлари билан онлайн музокаралар ташкил этиш ниятида. Бу ҳақда “Nikkei” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, томонлар Украина атрофидаги вазият ва Ғазо секторидаги можарони муҳокама қилиши кутилмоқда. 

“Музокарачилар қонун устуворлигига асосланган эркин ва очиқ дунё тартибини яратиш йўлида ҳамкорлик мавзуси бўйича фикр алмашишлари мумкин", дейилади хабарда.

Таъкидлаш жоизки, Япония охирги пайтларда Марказий Осиё давлатлари – Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон билан муносабатларни ривожлантиришга катта эътибор қаратмоқда. 2022 йил декабрь ойи бошида Токиода минтақа давлатларининг ҳокимият ва бизнес вакиллари иштирокида Марказий Осиё инвестиция форуми (Central Asia Investment Forum 2022) бўлиб ўтган.

Маълумот учун, G7га АҚШ, Япония, Германия, Буюк Британия, Франция, Италия, Канада ҳамда Европа Иттифоқи киради. 2023 йилда G7га Япония раислик қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг декабр ойида Токиода “Марказий Осиё + Япония” мулоқоти Ташқи ишлар вазирларининг 9-йиғилиши бўлиб ўтганди. Унда Ўзбекистоннинг ўша пайтдаги Ташқи ишлар вазири Владимир Норов қатнашганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Япония Марказий Осиё G7

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг