АҚШдан қайтган Норов Японияга кетяпти
Жамият
−
22 Декабрь 2022
3833Ўзбекистон делегациясининг “Марказий Осиё+Япония” мулоқоти ташқи ишлар вазирларининг 9-йиғилишидаги иштироки тўғрисида
22-25 декабрm кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Норов бошчилигидаги делегация “Марказий Осиё + Япония” мулоқоти ташқи ишлар вазирларининг 9-йиғилишида иштирок этиш учун Япониянинг Токио шаҳрига боради. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, бўлажак тадбир кун тартибидан транспорт боғлиқлиги, логистика, саноат кооперацияси, соғлиқни сақлаш, таълим, “яшил” иқтисодиётни ривожлантириш соҳаларида ҳамкорлик масалалари ўрин олган.
Ташриф доирасида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири қатор икки ва кўп томонлама музокаралар, шунингдек, Япония ишбилармон доиралари вакиллари ҳамда ватандошлар билан учрашувлар ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, Норов жорий йилнинг 12-14 декабрь кунлари АҚШга бориб, давлат департаменти раҳбари Энтони Блинкен билан музокара ўтказган эди. Вашингтонда Стратегик шериклик мулоқотининг иккинчи йиғилиши ўтказилди. Ўзбекистон делегациясида Норовнинг ўтмишдошлари – собиқ Ташқи ишлар вазирлари Содиқ Сафоев ва Абдулазиз Комилов ҳам бор эди.
LiveБарчаси