G7 давлатлари инсоният учун асосий таҳдид нималигини айтди 

Олам

image
0:00
0:00
download

“Катта еттилик” мамлакатлари коронавируснинг “omicron” штамми тарқалишининг юқори тезлигини инсон саломатлиги учун энг жиддий таҳдид деб тан олди. Бу ҳақда Буюк Британия Соғлиқни сақлаш вазирлиги сайтида хабар берилган.  

Улар муаммога имкон қадар тезроқ ечим топиш учун давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш ва мавжуд маълумотларни алмашишга чақирган. 

Қўшма баёнотда эмлаш ва инфекцияни ташхислашда тенг имкониятларни таъминлаш зарурлиги қайд этилган. 

Маълумот ўрнида, жорий йил ноябрь ойида SARS-CoV-2 нинг янги штамми биринчи марта Ботсвана ва Жанубий Африкада топилди. Маълумотларга кўра, бу вариант дастлаб ОИВ билан касалланган одамда ривожланган. 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти B.1.1.529 штаммини “ташвишли” деб эълон қилган ва унга “omicron” деб номлаган. Мутахассисларнинг фикрича, ушбу штамм ҳатто касалликни бошдан кечириб бўлган ва эмланганларга ҳам юқиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

таҳдид инсоният омикрон

Баҳолаганлар

320

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг