ФВВ сел хавфидан огоҳлантирди

Бу қизиқ

image

Кеча, 1 февраль куни Ўзгидромет 2-6 февраль кунлари кутилаётган ёғингарчилик ва ҳаво ҳароратининг сезиларли ўзгариши сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфидан огоҳлантиргани ҳақида хабар берган эдик.

Бугун, 2 февраль куни эса Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тоғли ва тоғолди ҳудудларида яшовчи аҳолини сел келиш хавфидан огоҳлантирди. 

“Сел хавфи туфайли тоғли ва тоғолди ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳоли, дам олиш масканларида дам олувчилар ва ушбу ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилар, шунингдек, чорва молларини боқувчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришни сўраймиз”, дейилади вазирликнинг Telegram саҳифасидаги хабарда.

Шунингдек, вазирлик аввалроқ қандай эҳтиёт чораларини кўриш бўйича ўз твсияларини ҳам келтириб ўтган.

  • “сел оқимларидан фақат қочиб қутилиш мумкин. Сел хавфи тўғрисида ҳабар эшитгандан сўнг дархол хавфсиз жойга кўчиш ҳаракатларини қилиш керак. Сел оқимининг тез фурсатда шаклланиши, унинг тезлигини ҳисобга олган ҳолда, хабар тарқатиш ва муҳофаза тадбирларини бажариш учун вақт жуда чегараланганлигини (бир неча дақиқадан 10-20 дақиқагача бўлиши мумкин) доимо ёдда тутиш лозим;
  • сел оқимидан халос бўлишнинг иложи бўлмаса, баландроқ тепалик устига, дарахтга ёки бирор баланд мосламалар устига чиқиш керак. Одатда сел 3-5 соат давом этиши мумкин; 
  • сел оқими ўтгандан сўнг девор ва устунларнинг ҳолатини, газ, электр ва сув таъминотининг созлигини текшириш зарур”, дейилган вазирлик тавсиясида. 


 


Мақола муаллифи

Теглар

ФВВ сел

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг