ФВВ қор кўчкиси хавфидан огоҳлантирди
Жамият
−
04 Март 2022
3398Жорий йилнинг 5 мартидан 16 март кунига қадар Чимён ҳудудида қор кўчкиси хавфи мавжуд. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Вазирликка кўра, фуқаролар эҳтиёткорлик чорасини кўриши лозим.
“Диққат! қор кўчиши хавфи мавжуд” белгиси билан чекланган жойларга кирмасликни сўраймиз”, дейилади хабарда.
Аввалроқ, Гидрометерология хизмати маркази жорий йилнинг 5-9 март кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли, Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфидан огоҳлантирган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь