Шошилинч ахборот! 9 та ҳудудда сел хавфи эълон қилинди

Жамият

image

Жорий йилнинг 5-9 март кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли, Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор. Бу ҳақда Гидрометерология хизмати хабар берди.

“Ўзгидромет”га кўра, қуйидаги ҳудудларда сел келиши мумкин:

•  Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузар, Косон туманларида;

•  Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон туманларида;

•  Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон туманларида;

•  Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида;

•  Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод, Зафарабод туманларида;

•  Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Юқори Чирчиқ, Пискент, Бекобод туманларида;

•  Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;

•  Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона, Бешариқ туманларида;

•  Андижон вилояти: Андижон, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Улуғнор туманларида сел келиши хавфи эълон қилинади.

“Тоғолди ва тоғли ҳудудларида истиқомат қилувчи фуқароларни, дам олувчиларни ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1429

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made