ФВВ қор кўчкиси хавфидан огоҳлантирди

Local

image

Жорий йилнинг 5 мартидан 16 март кунига қадар Чимён ҳудудида қор кўчкиси хавфи мавжуд. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Вазирликка кўра, фуқаролар эҳтиёткорлик чорасини кўриши лозим.

“Диққат! қор кўчиши хавфи мавжуд” белгиси билан чекланган жойларга кирмасликни сўраймиз”, дейилади хабарда.

Аввалроқ, Гидрометерология хизмати маркази жорий йилнинг 5-9 март кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли, Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфидан огоҳлантирган эди.


Tags

Rate Count

56

Rating

3

Rate this article

Share with your friends