Давлат гранти билан ўқитишни кўпайтирмасак бўлмайди – Президент
Жамият
−
20 Январь 2020
7836Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Сенат ялпи мажлисидаги нутқида Олий таълим соҳасидаги муаммо ва камчиликларга тўхталди.
“Қанча кўп пул кетса ҳам давлат гранти билан ўқитишни кўпайтирмасак бўлмайди. Аввал қанча ўқимишсиз бўлса, шунча адолатли бўлишга ҳаракат қилинган.
Олий таълимнинг қамровини 9 фоиздан 20 фоига етказдик. Лекин олийгоҳнинг ичидаги домла, муаллим, психолог, илимли кафедра мудири йўқ. Уни тарбиялаш учун 10 йил ҳам кам”, дейди давлат раҳбари.
Президент Шавкат Мирзиёев сўзида давом этиб, Самарқанд Давлат университети ректори Рустам Холмуродовга юзланди. Бугунги кунда Олий таълим соҳасида самарқанд тажрибасини бошқа вилоятлар учун ҳам ўқув қўлланма сифатида ишлаб чиқиш вазифасини топширди.