Футзал: Жаҳон чемпионатининг 1-финалчиси аниқ бўлди

Спорт

image

Кеча, 3 октябрь куни Ўзбекистонда ўтказилаётган футзал бўйича Жаҳон чемпионатининг 1-ярим финал ўйини бўлиб ўтди. Финал олдидан дастлабки ўйинда мусобақа фаворити Бразилия терма жамоаси Украина устидан ғалаба қозонди.

Ҳар икки жамоа учун жуда қийин ўтган баҳсда Америка қитъаси вакиллари 3:2 ҳисобида зафар қучди ва дастлабки финалчига айланди. Украина таркибидаги голларга Игорь Черниавскйи ва Игорь Корсун муаллифлик қилган бўлса, Бразилиядан Диего дубль қайд этди. Баҳснинг 21-дақиқасида Ростислав Семенченко ўз дарвозасини ишғол қилди.

Бугун, 3 октябрь куни мусобақанинг иккинчи ярим финал баҳсида Аргентина Франция билан тўқнаш келади. Баҳс Тошкент шаҳридаги “Ҳумо арена” мажмуасида ўтказилади. Учрашув 20:00 да бошланади.

Жаҳон чемпионатининг финал ва 3-ўрин учун ўйинлари 6 октябрь куни ўтказилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Жаҳон чемпионати Бразилия Аргентина Америка

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made