Футзал: Ўзбекистон Парагвайга йирик ҳисобда мағлуб бўлди
Спорт
−
17 Сентябрь
7245Бугун, 17 сентябрь куни Ўзбекистон футзал бўйича Жаҳон чемпионатининг 2-турида Парагвай термасига қарши ўйнади. Тошкентдаги “Ҳумо арена”да бўлиб ўтган учрашувда ўзбекистонликлар йирик ҳисобда мағлубиятга учради.
Учрашувнинг илк голини 16-дақиқада Парагвай аъзоси Эспиноза киритди ва ўйинда ҳисобни очди. Бир дақиқадан сўнг меҳмонлар футзалчиси Баэз ҳисобни 0:2 кўринишига келтирди. Учрашувнинг биринчи бўлими шу тариқа якунланди.
Иккинчи бўлимнинг 24-дақиқасида Мартинес парагвайликларнинг 3-голига муаллифлик қилиб, ҳисобни янада йириклаштирди. Орадан 2 дақиқа ўтиб, Салас меҳмонларнинг навбатдаги голини Ўзбекистон дарвозасига киритди ва таблодаги рақамларни 0:4 кўринишга келтирди. 2-бўлимнинг 35-дақиқасида ўзбекистонликлар аъзоси Ҳусниддин Нишонов тўп киритиб, мезбонларнинг учрашувдаги илк голига муаллифлик қилди. Ўйин шу тариқа Ўзбекистон жамоасининг йирик мағлубияти билан якунланди.
Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон тарихда биринчи марта FIFA таснифидаги турнирга мезбонлик қилмоқда. Ўзбекистон футзал терма жамоаси эса 3-марта Жаҳон чемпионатида иштирок этади.
Маълумот учун, Жаҳон чемпионати 6 октябрга қадар давом этади. Тошкент ва Бухоро шаҳридан ташқари Андижон шаҳрида турнир ўйинлари ўтказилади.
LiveБарчаси