Футболда таниш-билишчиликка барҳам берилди – Президент
Жамият
−
22 Май 2852 1 дақиқа
Ўзбекистонда футбол тизимида коррупция ва таниш-билишчилик деган иллатларга барҳам берилди. Бу ҳақда бугун, 22 май куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан учрашуви чоғида айтиб ўтилди.
Маълум қилинишича, сўнгги йилларда жойларда 200 дан зиёд йирик спорт иншоотлари, 4 мингга яқин хусусий спорт клублари иш бошлади. 1,5 мингдан ортиқ маҳаллага спорт майдончалари қуриб берилди. Пойтахтда замонавий Олимпия шаҳарчаси барпо этилди, Юқори Чирчиқда “Миллий футбол маркази” ишга туширилди. Ҳар бир вилоятда биттадан профессионал футбол академияси ва футбол мактаблари ташкил қилинди.
Бу ишлар ҳисобига ҳаваскор футболчилар сони 5 миллионга етди, футбол билан мунтазам шуғулланувчилар 1 миллион 300 мингдан ошди, профессионал футболчилар 17 мингга етди.
“Энг асосийси, футболда коррупция ва таниш-билишчилик деган иллатларга барҳам берилди. Очиқ ва шаффоф тизим яратилди. Бу энг иқтидорли ёшларни, ростакам истеъдодларни катта майдонга олиб чиқди”, дейилади хабарда.
Live
Барчаси