Футболчиларим матонат кўрсатди – Темур Кападзе
Спорт
−
25 Июль
7889Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси бош мураббийи Темур Кападзе Париждаги Олимпиадада Испанияга қарши ўйиндаги мағлубияти ҳақида ўз фикрларини билдирди.
“Ўйиндан мамнунман. Футболчилар матонат ва чинакам жамоавий руҳни кўрсатди. Рақибларимиз дунёнинг энг кучли жамоаларидан бири, аммо сўнгги дақиқаларгача курашдик. Баҳс давомида биз барча ўзбекистонликларнинг қўллаб-қувватлашини сезиб турдик. Бизга ишонган барчага раҳмат!” дейди Кападзе.
Маълумот учун, Олимпиада ўйинларининг футбол баҳслари доирасида Ўзбекистон “С” гуруҳидан ўрин олган. 1-турдан кейин Кападзе шогирдлари -1 тўплар нисбати билан 4-ўринда қайд этилди. Гуруҳнинг иккинчи ўйинида Миср ва Доминикан ўзаро баҳс олиб бориб, дурангга имзо чекди.
Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси кейинги ўйинини 27 июль куни Мисрга қарши ўтказади.