Футбол ўйинидаги тўқнашувда 100 га яқин одам ҳалок бўлди

Спорт

image

Гвинеянинг иккинчи йирик шаҳри Нзерекореда футбол ўйини мухлислари ўртасидаги тўқнашувда юзга яқин одам ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Barron’s” хабар берди.

Шифокорлардан бирининг сўзларига кўра, 100 га яқин одам ҳалок бўлган, жасадлар маҳаллий шифохона ва ўликхонани тўлдирган.

“Касалхонада жасадлар кўз кўринадиган даражада тизилган. Бошқалар коридорларда ерда ётибди. Ўликхона тўлган”, дейди шифокор.

Маълумотларга кўра, ҳакам қизил карточка кўрсатиб, жамоалардан бирининг дарвозасига пенальти белгилаган. Шундан сўнг мухлислар муштлашувни бошлаб юборган.

Полиция уларни ажратиш учун кўздан ёш оқизувчи газ ишлатган. Кейин эса мухлислар стадиондан кетмоқчи бўлган ва чиқиш жойларида тирбандлик пайдо бўлган. Кўпчилик бўғилишдан ва ташқарига чиқишга уринаётганда стадион деворидан йиқилиб ҳалок бўлган.

Ўйин Гвинеядаги исёнчилар етакчиси полковник Мамади Доумбуя шарафига ўтказилган турнир доирасида бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Футбол Гвинея

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг