Футбол туфайли Тошкентда айрим кўчалар ёпилади
Sport
−
15 October 2024 6986 1 minute
Бугун, 15 октябрь куни бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати саралаши доирасидаги Ўзбекистон-БАА ўйини муносабати билан Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги айрим кўчалар ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабар берди.
Манбага кўра, Бунёдкор иккинчи даражали кўчасидан-Чўпонота кўчасигача бўлган қисмида 16:00 дан соат 22:00 гача бўлган вақт оралиғида автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик чекланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳри Бобур кўчасининг бир қисми автомобиллар ҳаракати учун вақтинча чекланиши хабар қилинганди.
Live
All
Turkiyadagi konda portlash yuz berdi
23 October