Футбол тарихидаги энг кекса футболчи акасининг клубига ўтди
Спорт
−
11 Январь 2022
427954 ёшли япониялик футболчи Казуёши Миура фаолиятини давом эттиради. У 2022 йилда Япониянинг тўртинчи лигасида тўп тепади ва “Ёкогама”дан “Сузука Поинт Геттерс”га кўчиб ўтди.
Ўтган мавсумда “Ёкогама” иккинчи лигага тушиб кетди. Миура эса мавсум давомида бор йўғи тўртта ўйин ўтказди. Хабар қилинишича, клуб футболчига янги шартнома таклиф қилган, бироқ у кўпроқ ўйин вақтини олишни истаётгани учун рад жавобини берган.
“Сузука”га “Қирол Казу”нинг 56 ёшли акаси Ясутоши Миура мураббийлик қилади. Қайд этилишича, бу Казуёши Миуранинг профессионал футболдаги 37-мавсуми бўлади.
Қайд этиш жоиз, Миура ўз фаолиятини 1986 йилда Бразилиянинг “Сантос” клубида бошлаган. Бир неча мавсум давомида мамлакатнинг бошқа клубларидатўп тепганидан сўнг, Японияга қайтган футболчи у ерда қаторасига тўрт йил мамлакат чемпиони бўлган. Миура кейинчалик “Женоа”, “Динамо Загреб” сингари клублар сафида ўйнаган.
2017 йил 6 март куни (50 ёш 7 кунлик) Миура Япония чемпионати иккинчи дивизиони доирасида “В-Варен Нагасаки” клуби дарвозасига гол уриб, афсонавий инглиз футболчиси Стенли Метьюзнинг рекордини ортда қолдириб, профессионал футбол тарихидаги гол урган энг кекса футболчига айланган эди.
Маълумот учун, “Сузука” унинг фаолиятидаги 15-клубга айланди. Миура Япония терма жамоаси сафида 89 та ўйинда иштирок этган ва 55 гол билан мамлакат тарихида энг яхши иккинчи тўпурар ҳисобланади. “Кунчиқар юрт” таркибида 1992 йилги Осиё кубоги ғолиблигини қўлга киритган.