Футбол бўйича Ўзбекистон кубогининг 3 та чорак финалчиси аниқланди

Спорт

image

Бугун, 23 август куни футбол бўйича Ўзбекистон кубогининг нимчорак финал баҳслари давом эттирилди.

Тошкентнинг “Пахтакор” клуби ўз майдонида Қашқадарёнинг “Шўртан” клуби билан баҳс олиб борди. Учрашув кутилганидек “шерлар” устунлиги остида бошланди. Натижада, Аббосбек Файзуллаев ўйиннинг 1-дақиқасидаёқ “Пахтакор”ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Буёғига “Пахтакор” рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади. 56-дақиқада Достонбек Ҳамдамов орадаги фарқни иккитага етказган бўлса, 63-дақиқага келиб, Файзуллаев дублни расмийлаштирди. Олександр Насонов 71-дақиқада “Пахтакор”нинг учрашувдаги тўртинчи голига муаллифлик қилди. Баҳс якунланишига 2 дақиқа қолганида Муҳаммадали Ўринбоев “шерлар”нинг бешинчи голини урди ва якуний ҳисоб 5:0 кўринишига келди.

Яна бир беллашувда Қаршининг бош жамоаси “Насаф” клуби Сурхондарёнинг “Сурхон” жамоаси майдонига сафар қилди. Баҳснинг 6-дақиқасида Шароф Муҳитдинов “аждарлар”нинг ҳужумини самарали якунланди. Шундан сўнг “Насаф” ўйинни осонлик билан назорат қилиши кутилганди, бироқ бундай бўлиб чиқмади. 40-дақиқада Бобуржон Акбаров мувозанатни тиклади. 63-дақиқа ўтиб бораётган бир пайтда Ҳусниддин Алиқулов қаршиликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди, – 2:1. Баҳсда ҳисоб бошқа ўзгармади.

Куннинг учинчи учрашувида “Олимпик” Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасига қарши саф тортди. Учрашувнинг 20-дақиқасида Жамшид Болтабоев наманганликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди ва ушбу гол ўйинда ягоналигини сақлаб қолди.

Шу тариқа, ўз учрашувларини ғалаба билан якунлаган “Пахтакор”, “Насаф” ва “Навбаҳор” жамоалари Ўзбекистон кубогининг чорак финал баҳсларига йўл олди.


Мақола муаллифи

Теглар

“Пахтакор” “Навбаҳор” “Насаф”

Баҳолаганлар

284

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг