Фуқароларни Умрага лицензиясиз жўнатган туроператорлар фаолияти тўхтатилди
Жамият
−
23 Декабрь 2023
8441Аввалроқ, фуқароларга Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларни кўрсатиш фақат маҳаллий туроператорлар томонидан амалга оширилиши белгиланганди. Фуқароларни Умрага тегишли лицензиясиз жўнатган туроператорлар фаолияти вақтинча тўхтатиб қўйилди. Бу ҳақда Туризм қўмитаси маълум қилди.
“Ҳурматли юртдошлар, Умра зиёратига боришда қарорда келтирилган талаблардан келиб чиққан ҳолда махсус лицензияга эга бўлмаган туроператорлар хизматидан фойдаланишда огоҳ бўлишни ва кейинчалик турли хил кўнгилсиз ҳолатларга тушиб қолмаслик учун лицензияга эга бўлган туроператорлар билан ҳамкорликда ишлашни тавсия этамиз”, дейилади хабарда.
Шунингдек, лицензияга эга бўлмай Умра тадбирларини ташкил этиш билан шуғулланаётган 23 та тадбиркорлик субъектларига камчиликларни бартараф этиш бўйича муддатлар белгиланиб, кўрсатмалар берилган.
Белгиланган муддатларда камчиликларни бартараф этмаган “Orzu Travel”, “Lastochka – Planeta”, “Premier Wanderlust”, Bobissalam-Travel”, “Muslim-Tour MT”, “Delta Smart Project” МЧЖларнинг “чиқиш туризми” фаолияти билан шуғулланишга асос бўлган лицензиялари Тошкент шаҳар Туризм бошқармасининг қарорлари билан амалдаги қонунчиликка асосан 10 кун муддатга тўхтатиб қўйди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15