Францияда вазият кескинлигича қолмоқда
Олам
−
08 Январь 2021
5247Коронавирус пандемияси билан боғлиқ қийин вазият туфайли Францияда комендантлик соати узайтирилди. 2020 йил 15 декабрь куни мамлакатда жорий қилинган чекловлар 20 январгача ўз кучида бўлади. Бу ҳақда Франция Бош вазири Жан Кастексга таяниб маълумот берилган.
Мамлакатда комендантлик соати соат 20:00 дан 06:00 гача амал қилади.
Январь ойи охиригача мамлакатда музей, театр, кинотеатрлар ва бошқа маданият муассасалари ёпиқ бўлади. Ресторанлар камида февраль ойининг ўрталарига қадар мижозларга ўз эшикларини очмайди.
Кастекснинг айтишича, Францияда ҳар куни 15 мингдан кўп одамда коронавирус аниқланмоқда. COVID-19 ташхиси қўйилган 25 мингдан ортиқ бемор шифохоналарда даволанмоқда, улардан 2,6 мингдан ортиғи жонлантириш бўлимида.
Бош вазир соғлиқни сақлаш тизимидаги юк юқори бўлиб қолаётганини таъкидлаган.
Қайд этилишича, Ҳукумат коронавирус билан боғлиқ ҳолатни 20 январда қайта кўриб чиқади. Пандемия сабабли ўз ишини тўхтатишга мажбур бўлган муассасалар давлат томонидан қўллаб-қувватланади.
Маълумот учун, Францияда коронавирусга чалинганлар сони 2,73 млн дан ошган. 66 минг 841 нафар бемор вафот этган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь