Францияда сохта полициячи хитойликларни жаримага тортди
Олам
−
09 Март 2020 7192 1 дақиқа
Францияда сохта полициячи хитойлик талабаларни жамоат жойида тиббий ниқоб тақиб юргани учун 150 евро миқдорида жаримага тортди. Бу ҳақда бугун, 9 март куни Хитойнинг Париждаги элчихонаси маълум қилди.
"Хитойлик талабалар жамоат жойларида юзни яширишни тақиқлаш тўғрисидаги қонунни бузганликда айбланиб 150 евро миқдорида жаримага тортилди. Полиция ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг таъкидлашича, улардан жарима ундирган одамлар сохта полициячи бўлиб чиққан. Шуни таъкидлаш керакки, тиббий сабабларга кўра ниқоб тақиш қонунга зид эмас", дейилади элчихона хабарида.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 110 337 нафарга етган. 3 831 нафар бемор вафот этган. Бу вирусдан тузалганлар сони эса 62 397 тани ташкил қилмоқда. Беморларнинг 5 979 нафари ёки 14 фоизи оғир аҳволда.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025