Францияда 17 ёшли регбичи учрашувдан кейин вафот этди
Sport
−
18:59 611 1 minute
Франциянинг USB (Union du Bassin Marmandais) клуби 17 ёшли регбичиси Клеа Менье Франция жануби-ғарбидаги Лот-э-Гаронна департаментида 18 ёшгача бўлган спортчилар ўртасидаги учрашувда бошидан олган оғир жароҳат сабаб вафот этди. Бу ҳақда “RMC Sport” хабар берди.
Манбага кўра, ҳодиса жорий йилнинг 17 октябрь куни “Ажен Аггло Рагби” клубига қарши учрашувда содир бўлган. Баҳс давомида регбичи бошига кучли зарба олган.
Ҳодисадан сўнг унинг аҳволи оғирлашиб, юраги тўхтаб қолган. Спортчига жойида тиббий ёрдам кўрсатилиб, у шифохонага олиб кетилган. Бироқ шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қола олмаган. Клуб регбичининг вафоти ҳақида жорий йилнинг 21 октябрь куни маълум қилган.
Франция регби федерацияси марҳуманинг яқинларига ҳамдардлик билдириб, фожиали ҳодисанинг барча ҳолатларини аниқлашга ваъда берган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Париж яқинидаги Трапп шаҳрида содир бўлган отишма оқибатида франциялик аралаш яккакураш устаси, 26 ёшли Пенго Боссио Ванги вафот этгани ҳақида хабар берилганди.

Live
All