Франция Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақибини енгди

Спорт

image

Кеча, 29 март куни Франция терма жамоаси Колумбия билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Унда французлар Лотин Америкаси вакилларини 3:1 ҳисобида мағлуб этди.

Ўйин Ландовердаги “Нортвест” стадионида бўлиб ўтди. Франция бош мураббийи Дидье Дешам терма жамоани юлдуз футболчи ва сардор Килиан Мбаппесиз майдонга чиқарди.

Учрашувнинг 29-дақиқасида Дезире Дуэ ҳисобни очди, 41-дақиқада эса Маркус Тюрам французларнинг иккинчи голига муаллифлик қилди. Иккинчи бўлимнинг 55-дақиқасида Дуэ яна бир бор рақиб дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобни йириклаштирди. Колумбия жамоасидан Хаминтон Кампас 77-дақиқада ҳисобни қисқартирди. Якунда ўйин 3:1 ҳисобида Франция фойдасига якунланди.

Шунингдек, Ўзбекистоннинг мундиалдаги яна бир рақиби Португалия жорий йилнинг 29 март куни Мексика билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Энди улар 1 апрель куни АҚШга қарши майдонга тушади.

Таъкидлаш жоизки, Колумбия терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионати “К” гуруҳида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Португалия билан бирга жой олган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг