Франция Сенати Ҳукуматни Қорабоғни тан олишга чақирди

Олам

image

Франция парламентининг Сенати Ҳукуматни Тоғли Қорабоғни тан олишга чақирувчи резолюцияни қабул қилди. Бу ҳақда “Le Figaro” хабар берди.

Сенаторлар шунингдек, фуқароларга оммавий инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш ва ҳарбий жиноятлар бўйича халқаро тергов ўтказишни таклиф қилган.

Аввалроқ, Франция Ҳукумати Қорабоғдаги можародан азият чеккан арманларга ёрдам кўрсатиш дастурини амалга ошира бошлагинини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, Франция Сенати Туркия сабаб Қорабоғни тан олишга чақиряпти. Аммо Сенат резолюцияси мажбурий характерга эга эмас.


Мақола муаллифи

Теглар

Франция Тоғли Қорабоғ

Баҳолаганлар

140

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг