Франция Россиянинг Очиқ осмон шартномасидан чиқишини хоҳламаяпти

Олам

image

Франция Ташқи ишлар вазирлиги Россиянинг Очиқ осмон шартномасидан чиқмоқчи эканидан афсусдалигини билдирди. Франция томони Москва ушбу қарорни қайта кўриб чиқади, деб умид қилмоқда. 

"Биз умид қиламизки, Россия Федерацияси ўз қарорини қайта кўриб чиқади. Бундай қарор шартномага путур етказади. Шартнома ўзаро ишончни кучайтириш ва жамоавий хавфсизлигимизни мустаҳкамлашга қаратилган ҳаракатларимиздир", дейилган Франция ТИВ хабарида.

Франция Ташқи ишлар вазирлигига кўра, яқиндагина шартномага аъзо барча давлатлар, шу жумладан Россия Федерацияси ҳам, Шартномани тўртинчи кўриб чиқиш конференциясида “ушбу ҳужжатга содиқ эканликларини ва унинг қоидаларини тўлиқ татбиқ этишларини” тасдиқлаган.

Аввалроқ, Россия Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатнинг Очиқ осмон шартномасидан чиқиш тартиби бошланганини эълон қилгани ҳақида хабар бергандик.

Маълумот ўрнида, Очиқ осмон шартномаси 1992 йил 24 мартда Хельсинки шаҳрида Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотига (ЕХҲТ) аъзо 23 та давлат вакиллари томонидан имзоланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Франция

Баҳолаганлар

120

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг