Франция Озарбайжонни диктаторлик давлати деб атади. Баку узр талаб қиляпти
Олам
−
17 Май
5891Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги Франциядан мамлакат Ички ишлар вазири Жеральд Дарманеннинг баёноти учун узр сўрашни талаб қилди.
16 май куни Франция вазири “France 2” телеканалига берган интервьюсида Озарбайжонни диктатура деб атади.
“Француз томони бу баёнот учун узр сўраши керак, акс ҳолда бу Озарбайжон-Франция муносабатларига янада салбий таъсир кўрсатади”, деди Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ойхон Ҳожизода.
Унинг таъкидлашича, француз томонининг бундай баёнотлари мутлақо қабул қилиниши мумкин эмас ва Озарбайжон томони айбловни қатъиян рад этади. Озарбайжон ТИВ расмий вакили инсон ҳуқуқлари қўпол равишда бузиладиган, тартибсизликлар пайтида намойишчилар ўлдириладиган, исломофобия ва мусулмонларга қарши ҳужумлар кенг тарқалган, шунингдек, антисемитизм мавжуд бўлган Франциядан фарқли ўлароқ Озарбайжонда ҳуқуқ ва эркинликлар тўлиқ таъминланганини айтди.
“Озарбайжон турли этник ва диний элатларга мансуб одамлар дўстлик ва хавфсизлик шароитида истиқомат қилаётган мамлакат”, дейди Ҳожизода.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь