Франция ИИВ Бенземани террорчига чиқарди
Спорт
−
18 Октябрь 2023 20029 1 дақиқа
Франция Ички ишлар вазири Жеральд Дарманен “Олтин тўп” эгаси Карим Бенземанинг террор ташкилоти билан алоқаси борлигини айтди.
“Жаноб Карим Бенземанинг “Мусулмон биродарлар” ташкилоти билан алоқалари бор”, дейди Дарманен.
Яқинда Instagram'даги постида Карим Бензема Ғазо секторидаги барча портлашларни тўхтатишни қўллаб-қувватлаб, болалар ва аёлларни ҳар қандай зарардан ҳимоя қилишни талаб қилганди.
“Бизнинг барча дуоларимиз аёллар ва болаларни кечирмайдиган, адолатсиз портлашлар қурбони бўлган барча Ғазо аҳолиси учун”, деб ёзган эди Бензема.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ғазодаги шифохонага бомба ташлангани хабар қилинганди. Фаластин раҳбарияти Ғазо секторида юзлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган шифохонага уюштирилган ҳужум юзасидан фавқулодда йиғилиш ўтказди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь