Коронавирусдан даволанганлар кузатилди (фоторепортаж)
Бу қизиқ
−
29 Март 2020
20862Хабарингиз бор, бугун, 29 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган 7 нафар бемор тўлиқ тузалди. Улар эндиликда вақтинча сақлаш учун реабилитация марказига кўчирилди.
Касалликдан фориғ бўлганларни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов реабилитация марказига кузатди.
COVID-19 коронавирусидан шифо топганларни шифокорлар ҳам катта қувонч билан кузатиб қўйди. Қуйида вирусдан форғ бўлганларнинг кузатиш жараёнида олинган суратни эътиборингизга ҳавола этамиз.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтга келиб, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 133 нафарга етди.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь