Facebook ҳам гуруҳ видео қўнғироқлар хизматини тақдим этади
Технология
−
27 Апрель 2020
5555Facebook Massenger Rooms номли гуруҳ видео қўнғироқларини амалга оширишга имкон берадиган хизматни ишга туширди. Компаниянинг блогида айтилишича, видео қўнғироқда бир вақтнинг ўзида 50 тагача одам қатнашиши мумкин, қўнғироқлар давомийлиги бўйича чекловлар йўқ.
Таъкидланишича, Facebook ёки Facebook Massenger аккаунтлари ёрдамида конференциялар яратилиши мумкин. Шунингдек, ижтимоий тармоқда рўйхатдан ўтмаганлар ҳам видео қўнғироққа қўшилишлари мумкин. Видео қўнғироқ ташкилотчилари фойдаланувчиларни конференциядан олиб ташлаш ва унга киришни чеклаш имкониятига эга бўладилар.
Кутилганидек, Massenger Rooms ушбу ҳафтада бир қатор мамлакатларда (аниқ айтилмаган) қўлланила бошлайди, кейин барча фойдаланувчилар учун фойдаланиш имкони берилади.
Маълум қилинишича, сервис кейинчалик Instagram ва Whatsappʼда пайдо бўлади. Whatsapp видеоконференциясида бир вақтнинг ўзида саккизтагача одам қатнашиши мумкин. Видео қўнғироқлар шифрлаш билан ҳимояланган.
Facebook маълумотларига кўра, Whatsapp ва Facebook Massengerʼнинг видеоқўнғироқ функциясидан ҳар куни 700 миллиондан ортиқ фойдаланувчи фойдаланади ва бир қатор мамлакатларда видео қўнғироқлар сони икки баравар кўпаяди. Компания, шунингдек, март ойида Facebook Live ва Instagram Liveʼда видеоларни томоша қилиш сонининг кўпайишини қайд этди.
Эслатиб ўтамиз, Telegram асосчиси Павел Дуров ҳам ўз мессенжерида гуруҳ видео қўнғироқлари хизмати пайдо бўлиши ҳақида эълон қилган. У дунёда коронавирус туфайли ўз-ўзини изоляция қилиш ва бошқа чекловлар фонида ишончли видео алоқа воситасига эҳтиёж борлигини таъкидлади. Аммо ҳозирда хавфсиз ва ишлатиш учун қулай дастурлар йўқлигини таъкидлади.
Ушбу хизматни тақдим этадиган Zoom эса кўплаб танқидларга сабаб бўлмоқда. Уни хавфсиз эмаслиги ҳақида бир қанча айбловлар келтирилган. Индонезия ҳукумати ҳам ушбу дастурдан расмий учрашувларда фойдаланишни тақиқлаб қўйди.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь