Фото: Ўзбекистонда узоқ кутилган ОТМга кириш имтиҳонлари бошланди
Жамият
−
02 Сентябрь 2020 15397 1 дақиқа
Бугун, 2 сентябрдан бошлаб Ўзбекистонда олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари бошланди. Имтиҳонлар илк бор очиқ осмон остида ўтказиляпти.
Имтиҳонлар 2 сменада ўтказиляпти. 1-смена соат 08:00 дан 11:00 гача, 2-смена эса соат 17:00 дан 20:00 гача давом этади.

Эрталабки сменада соат 6:30 дан, иккинчи сменада эса соат 15:30 дан секторларга киритиш бошланади.

Абитуриентлар имтиҳон вақтидан камида ярим соат олдин ўз ўрнини эгаллаган бўлиши керак. Кечикканлар имтиҳонга киритилмайди.

Кириш имтиҳонларига 2 та ҳужжат: паспорт ва абитуриент рухсатномаси билан бориш талаб этилади. Паспорт бўлмаган ҳолатда рухсатнома ҳақиқий ҳисобланмайди.

Бу йил карантин сабаб имтиҳонлар вақтида ота-оналар учун кутиш жойлари ташкил қилинмаган.





Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь