“Forbes” Американинг энг сердаромад баскетболчилари рейтингини эълон қилди

Спорт

image

АҚШнинг профессионал баскетбол клуби “Лейкерс” сафида ҳаракат қилувчи Леброн Жеймс “Forbes” талқинига кўра, NBA (Миллий баскетбол ассоциацияси) нинг энг кўп маош олувчи баскетболчилар рейтингида 1-ўринни эгаллади

Леброн шу тариқа қаторасига 7 йилдан бери ушбу рейтингда карвонбошилик қилиб келяпти.

Маълум бўлишича, NBA’нинг тўрт карра чемпиони бўлган Леброн 2020/2021 йилги мавсумда 95,4 миллион доллар миқдорида даромад қилган. Бу – спортчининг фаолиятидаги рекорд сумма.

Ушбу сумманинг 31,4 миллиони клубдаги маоши бўлса, қолган 64 миллиондан ошиғи реклама ва бошқа турдаги лойиҳалардан келган.

NBA’нинг 2020/2021 йилги мавсумда энг юқори маош олувчи баскетболчилар рўйхати қуйидаги кўринишда:

1. Леброн Джеймс (“Лейкерс”) – 95,4 миллион доллар;

2. Стивен Карри (“Голден Стэйт”) – 74,4;

3. Кевин Дурент (“Бруклин”) – 65,2;

4. Рассел Уэстбрук (“Вашингтон”) – 58,1;

5. Джеймс Харден (“Бруклин”) – 50;

6. Яннис Адетокумбо (“Милуоки”) – 49;

7. Клэй Томпсон (“Голден Стэйт”) – 43,3;

8. Кейри Ирвинг (“Бруклин”) – 43”

9. Крис Пол (“Феникс”) – 40,1”

10. Демиан Лиллард (“Портленд”) – 39.


Мақола муаллифи

Теглар

Баскетбол NBA

Баҳолаганлар

5

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг