Фон дер Ляйен яна Киевда: У Украинанинг ЕИга аъзо бўлиши масаласини гаплашмоқчи
Олам
−
04 Ноябрь 2023 4298 1 дақиқа
Бугун, 4 ноябрь куни Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен Киевга борди ва Украина Президенти Владимир Зеленский билан учрашди. Бу ҳақда у ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
“Уруш пайтида Киевга олтинчи марта расмий ташриф билан келганимдан хурсандман. Биз бу ерда Украинанинг Европа Иттифоқига қўшилишини муҳокама қиламиз”, деб ёзган фон дер Ляйен.
Қайд этилишича, Еврокомиссия раҳбари Украина раҳбарияти билан мамлакатга ЕИдан молиявий ҳамда ҳарбий ёрдам кўрсатиш масаласини ҳам муҳокама қилади.
Польшадан Украинага келган Урсула фон дер Ляйен Владимир Зеленский билан биргаликда Украина темирйўллари ходимларини тақдирлаш маросимида ҳам иштирок этган.
Манбаларга кўра, Еврокомиссия раҳбари Украина Олий Радасида нутқ сўзлаши кутилмоқда.
Маълумот учун, Украина Европа Иттифоқига номзод мақомини 2022 йилнинг июнида олган.
Live
Барчаси