Фон дер Ляйен Украинанинг НАТО ва ЕИга қўшилиши шартини айтди
Олам
−
12 Июль 2023
7036Еврокомиссия Украинанинг НАТО ва ЕИга қўшилишини фаол қўллаб-қувватлайди, бироқ бунинг учун Киев барча шартларни бажариши керак. Бу ҳақда бугун, 12 июль куни Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен НАТО саммитининг иккинчи кунининг биринчи йиғилишига келганида маълум қилди.
“Европа комиссияси Украинанинг нафақат ЕИга, балки НАТОга қўшилишини тўлиқ қўллаб-қувватлайди, аммо бунинг учун ислоҳотлар, демократик институтлар яратиш, коррупцияга қарши кураш керак. Европа комиссияси Украина билан унинг ислоҳотларини қўллаб-қувватлаш учун фаол ишламоқда”, деган фон дер Ляйен.
Шунингдек, Еврокомиссия раҳбари Украинада демократик ислоҳотлар катта тезлик билан кетаётганига эътибор қаратган.
“Ишончим комилки, агар Украина ислоҳотлар жадаллигини сақлаб қолса, у барча зарур шартларни бажарса, Европа Иттифоқига тезда қўшила олади”, дея қўшимча қилган фон дер Ляйен.
Кеча, 11 июль куни қабул қилинган НАТО саммитининг якуний ҳужжатида қайд этилишича, Украинани альянсга қўшилиш таклифи фақат Россия билан можаро тугаганидан кейин, барча шартлар бажарилгандан кейин ва НАТОнинг барча мамлакатлари бир овоздан маъқуллангандан кейин берилиши мумкин. НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг бу содир бўлмагунча, НАТО Россия устидан жанг майдонида ғалаба қозониш учун Украинани барча турдаги қуроллар билан фаол таъминлашда давом этишини, акс ҳолда Украина учун хавфсизлик кафолатлари масаласи мантиқий бўлмаслигини айтган.
Маълумот учун, Вильнюсдаги НАТО саммитининг иккинчи кунида альянс ҳамкорлари – Европа Иттифоқи, Австралия, Янги Зеландия, Швеция, Жанубий Корея ва Япония билан ишлаш ва Хитойга қарши курашиш, шунингдек, Украинани қўллаб-қувватлаш масалалари кўриб чиқилади.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15