Флоридада самолёт катта йўлга қулаб тушди. Қурбонлар бор (видео)
Олам
−
10 Февраль
5072Кеча, 9 февраль куни Bombardier Challenger 600 самолёти Флорида штатидаги шоссега қулаши оқибатида учувчи билан бирга бортида бўлган жами 5 кишидан 2 нафари вафот этди. Бу ҳақда “Associated Press” маълум қилди.
Федерал авиация маъмурияти маълумотларига кўра, ҳалокат Нейплс шаҳри яқинидаги халқаро автомагистраль йўлида маҳаллий вақт билан соат 15:15 да содир бўлган.
Очиқланишича, фавқулодда қўниши керак бўлган самолёт автомобиль билан тўқнашиб кетган. Гувоҳлар воқеа жойидан суратга олинган видео лавҳаларда атрофни қуюқ тутун эгаллаб олганини кўриш мумкин.
Маълумотларга кўра, автомагистралда транспорт ҳаракати чекланган.
Аслида самолёт Колумбус шаҳридаги Огайо штати ижроия аэропортидан Нейплс аэропортига қўниши керак бўлган. Қўнишга икки дақиқа вақт қолганида учувчи авиадиспетчерлар билан боғланиб, самолётнинг иккала двигатели ҳам ишламай қолгани ҳақида хабар беради ва фавқулодда қўнишга рухсат сўрайди. Контроллер самолётни қўнишига рухсат беради, бироқ учувчи учиш-қўниш йўлагига чиқолмаслиги сабаб учоқни йўл четига қўндиришга ҳаракат қилади, бироқ бу воқеа фожиа билан якунланган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 24 январь куни Россияда бортида 63 киши бўлган самолёт ҳалокатга учраган эди.
LiveБарчаси