Россияда бортида 63 киши бўлган самолёт ҳалокатга учради (видео)
Олам
−
24 Январь
20410Россиянинг Белгород шаҳрида Ил-76 ҳарбий самолёти ҳалокатга учради. Бу ҳақда “112” Telegram-канали хабар берди.
Маълумотларга кўра, воқеа Корочанский туманида содир бўлган. Самолёт бортида 63 киши бўлган.
“Ҳозирда воқеа жойида тергов гуруҳи ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари ишламоқда. Иш жадвалимни ўзгартириб, зудлик билан ҳудудга бордим. Барча тафсилотлар кейинроқ маълум бўлади", дейди Белгород вилояти раҳбари Вячеслав Гладков.
Воқеа ҳақида хабар берилишидан бироз аввал Белгород шаҳри ва туманида ракета таҳдиди эълон қилинган эди. Шаҳар маъмурияти аҳолини иложи бўлса, уйларини тарк этмаслик ва деразаларга яқинлашмасликка чақирган.
LiveБарчаси