ФҚБ раҳбари Трамп инаугурацияси олдидан ўз лавозимини тарк этмоқчи

Олам

image

АҚШ Федерал қидирув бюроси директори Кристофер Рей АҚШ Президенти Жо Байденнинг ваколат муддати тугагач, истеъфога чиқиш ниятида. Бу ҳақда кеча, 11 декабрь куни Қўшма Штатлар Адлия вазирлиги хабар берди.

Бош прокурор Меррик Гарланд Рей АҚШнинг ҳар икки президенти даврида ўз мамлакатига ҳалоллик ва маҳорат билан хизмат қилганини айтди ва ФҚБ директори лавозимида ишлаганида у ФҚБ мустақиллигини жиноий терговларни олиб боришда номақбул таъсирлардан ҳимоя қилиш учун масъул бўлганини таъкидлади.

“Бу мустақиллик қонун устуворлигини таъминлашда марказий ўрин тутади”, деган Гарланд.

Қўшма Штатлар қонунларига кўра, ФҚБ директори агентликни сиёсий таъсирдан ҳимоя қилиш учун ўн йил давомида ўз лавозимини эгаллаши керак.

АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп бу қарорни олқишлади ва Кристофер Рейнинг ваколат муддати тугашига ҳали уч йил қолганини инобатга олиб, уни “сахийлик” деб атади. Бироқ у аллақачон Миллий разведка директорининг собиқ маслаҳатчиси ва Трампнинг биринчи муддатида мудофаа вазирининг штаб бошлиғи бўлган 44 ёшли Кэш Пателни ФҚБнинг янги раҳбари этиб тайинлаш ниятидалигини маълум қилган.

Маълумот учун, Кэш Патель 2005 йилда ҳуқуқшунослик факультетини тамомлагандан сўнг, саккиз йил Флорида штатида жамоат ҳимоячиси бўлиб ишлаган. Дастлаб Майами-Дейд округи жамоат ҳимоячиси идорасида, кейинроқ федерал жамоат ҳимоячиси сифатида хизмат қилган. Патель 2019 йилнинг февраль ойида Трампнинг биринчи президентлик даврида Миллий хавфсизлик кенгаши ходими сифатида ишга қабул қилинган, Халқаро ташкилотлар ва альянслар дирекциясида ишлаган. 2019 йилнинг июль ойида Терроризмга қарши кураш бошқармасининг катта директори бўлган. “Тhe Wall Street Journal” хабарига кўра, Патель 2020 йилнинг бошида Дамашқда махфий миссияни олиб борган. Трамп Пателни Украина сиёсати бўйича энг яхши мутахассислардан бири, деб атаган.


Мақола муаллифи

Теглар

ФҚБ Кэш Патель

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг