Финалдаги ғалаба учун ПСЖ футболчилари қанча пул олади?
Спорт
−
30 Май 8668 1 дақиқа
Бугун, 30 май куни ПСЖ ва “Арсенал” жамоалари ўртасида Чемпионлар лигаси финали бўлиб ўтади. Ушбу баҳсда парижликлар ғалаба қозонса, футболчиларга катта пул мукофоти ваъда қилинган. Бу ҳақда Франциянинг нуфузли “L’Équipe” нашри хабар берди.
Манбага кўра, ПСЖ раҳбарияти жамоа футболчиларига Чемпионлар лигасидаги ғалаба учун ҳар бирига 1 миллион евро миқдорида бонус тўлашни режалаштирган.
Хабарда таъкидланишича, бундай бонуслар одатда мавсум бошида клуб раҳбарияти ва жамоа сардорлари ўртасида келишиб олинади. ПСЖда ҳозирги сардорлар қаторига Маркиньос, Ашраф Ҳакими, Усмон Дембеле ва Витинья киради.
2025-2026 йилги Чемпионлар лигаси финалида ПСЖ ғалаба қозонса, клуб кема-кет иккинчи мавсум ушбу совринни қўлга киритган жамоа бўлади.
Ўтган йилги финалда ПСЖ “Интер”ни 5:0 ҳисобида мағлуб этиб, чемпионликни қўлга киритганди. Хабарларга кўра, парижликлар ўшанда ҳам худди шунча мукофот пули олган.
Маълумот учун, Чемпионлар лигаси финал учрашуви Будапешт шаҳридаги “Пушкаш Арена” стадионида Тошкент вақти билан 21:00 бошланади. Финал баҳсини германиялик ҳакам Даниэль Зиберт бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқаради.

Live
Барчаси